
Laylo Karimova
ФойдаланувчиBu platforma menga o‘z huquqlarimni tushunishga yordam berdi!
Ҳар бир аёл ўзининг ҳақиқий потенциалини очиб, ҳаётда муваффақиятларга эришишга қодир. Бизнинг ёрдамимизнинг орқали сиз ўз ҳуқуқларингизни англаб, янги касб ўрганиб, жамиятда мустаҳкам ўрнингизни эгаллашингиз мумкин. Бу йўлда сизга қўллаб-қувватлашга тайёрмиз!
Бизнинг хизматларимиз сизга ёрдам бериш учун мўлжалланган. Сизнинг ҳаётингизни ўзгартиришга ёрдам берамиз!
Сизнинг ҳуқуқларингизни билиш ва ҳимоя қилиш – бизнинг асосий мақсадимиз. Бизнинг ҳуқуқшуносларимиз сизга ҳар қандай ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишда, ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда ва ўзгаришларни амалга оширишда ёрдам беради.
Ҳар бир аёлнинг ички кучи ва соғлом рухий ҳолати жамиятдаги муваффақиятга олиб келади. Бизнинг психологларимиз сизга тазйиқ ва зўравонликдан чиқиш, рухий тикланиш ва ўзгаришларни бошқаришда ёрдам беради.
Ўз келажагингизни яратиш учун бизнес соҳасидаги билимлар ва кўникмаларни эгаллашингиз муҳим. Бизнинг бизнес бўйича маслаҳатчиларимиз сизга янги бизнес лойиҳаларини яратиш, молиявий режалаштириш ва муваффақиятли бизнес бошлашда ёрдам беради.
500+ (+21)
15%300+ (+19)
22%450+ (+54)
27%100+ (+15)
31%Бизнинг таълим курсларимиз сизга янги билимлар ўрганишда ёрдам беради. Сизнинг ўзига хос курсларингизни танланг ва билимларнингизни оширинг!
Психология курси орқали сиз ўз руҳий ҳолатингизни яхшилаш, стрессни бошқариш ва инсонлар билан самарали мулоқот қилиш борасида муҳим билимларга эга бўласиз. Бизнинг психология соҳасидаги мутахассисларимиз ёрдамида ички кучингизни топинг ва ҳаётдаги янги қадамларни ишонч билан ташланг.
Бизнес асослари курси сизга муваффақиятли бизнес бошлаш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни тақдим этади. Сиз молиявий режалаштириш, маркетинг ва стратегик бошқарув каби соҳаларда малака оширасиз, янги имкониятлар яратиш учун кучли пойдевор қуришингиз мумкин.
Ҳуқуқий саводхонлик курси сизга ўз ҳуқуқларингизни тўғри тушуниш ва ҳимоя қилишни ўргатади. Бу курсда сиз аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир олиб борилаётган ҳуқуқий чора тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро ҳужжатлар ва халқаро тажриба юзасидан билимга эга бўласиз ва ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда мустаҳкам пойдевор оласиз.
Янгиликлар
Бизнинг лойиҳа доирасида доимий равишда сўнгги янгиликлар ва мақолалар билан танишиб боришингиз мумкин. Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, психологик ёрдам, бизнес ва ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир энг сўнгги янгиликлар ва фойдали тавсияларни ўқиб, ўз билим ва кўникмаларингизни янгилаб боринг. Барча янгиликлар, тадбирлар ва ўзгаришлар ҳақида биринчи бўлиб хабардор бўлинг!
Илова
Аёл сифатида доимо тазйиққа учрамоқдасиз, аммо ўз ҳуқуқларингизни ва ўзингизни қандай ҳимоя қилишни билмайсизми? Зўравонлик қурбони бўлдингиз, аммо қаерга мурожаат этишни, кимдан кўмак сўрашни билмаяпсизми? Уй юмушлари, бола тарбияси сизни ташқи дунёдан узиб қўйдими? Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчисиз, аммо бунга билимингиз ҳам, маблағингиз ҳам етарли эмасми? Бизнинг иловани юклаб олинг ва сиз ўзингизни қийнаётган масалалар бўйича билим ва ҳимояга, руҳий мададга эга бўласиз ва сиз каби қийин ахволга тушиб қолган аёллар билан тажриба алмаша оласиз.